Моратанинг устидан кулишди(фото)
Ads

Лондоннинг “Челси” клуби ҳужумчиси Миши Батшуайи Англия Суперкубоги учун “Арсенал”га қарши кечган баҳсда Альваро Моратанинг устидан кулмаганлигини айтиб ўтди.

“Айрим инсонлар мен ўз жамоадошимнинг устидан кулганлигимни айтишди. Бу мени хафа қилди ва аслида бундай бўлмаган эди. Мен доимо жамоамнинг муваффақиятдиан, гол киритишидан хурсанд бўламан. Голни ким киритишидан қатъий назар. Бу сизлар билишингиз лозим бўлган нарсадир”, – деб ёзиб қолдирди бельгиялик форвард ўзининг “Тwitter”даги расмий саҳифасида.

Маълумот учун, “Арсенал”нинг пенальтилар сериясида эришган ғалабаси билан якунига етган ўйиндан сўнг, тақдирлаш маросимида телевизион кадрда Батшуайи Моратанинг ортида туриб кулаётгани намойиш этилган эди. Қайд этиб ўтиш жоиз, “аристократлар”нинг испаниялик ҳужумчиси шу баҳсда пенальтини тўғри тепа олмаган эди.