Морьентес:
Ads

Мадриднинг “Реал” клуби собиқ ҳужумчиси Фернандо Морьентеснинг фикрича, “қироллик клуби” Килиан Мбаппени тезроқ сотиб олиши керак. Собиқ футболчи шуни алоҳида таъкидладики, агар мадридликлар 18 ёшли иқтидор эгасини сотиб олмаса, кейин кеч бўлиши мумкин. Боиси, унга Европанинг бир қатор гранд клублари ҳам жиддий қизиқиш билдиришмоқда.

“Одатда гап бундай катта трансфер ҳақида кетганда, барча унинг келажакда келтирадиган фойдасини муҳокама қилади. Агар, “Реал” Мбаппени қўлга кирита олмаса, уни бошқа жамоа илиб кетади”, - дейди Морьентес.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “Арсенал” Мбаппе учун “Монако”га 142,4 млн евро беришга тайёр эканлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.