Москва Гран-приси ҳамюртларимиз учун медалларсиз якунланадиган бўлди

Айни кунларда Россия пойтахти Москва шаҳрида таэквондо бўйича Гран-при баҳслари давом этмоқда.

Ушбу мусобақада ҳамюртларимиздан ака-ука Максим ва Никита Рафаловичлар ва Нигора Турсунқулова иштирок этишди.

Дастлаб, -67 килограмм вазн тоифасида даянга кўтарилган Нигора Турсунқулова дастлабки баҳсда россиялик Валерия Башкировани 4-7 ҳисобида мағлуб этган бўлса, нимчорак финалда британиялик Лорен Уильямсга 8-13 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

Шунингдек, эркаклар беллашувида -80 килограмм вазн тоифасидаги ҳамюртларимиздан Максим Рафалович, чорак финалга қадар аввалига автралиялик Ҳайдар Шкарани 8-0, кейинчалик Хитой вакили Кьяо Сенни 5-13 ҳисобларида мағлуб этган бўлса, ярим финал учун ўтказилган беллашувда Шайх Салоз Сиссега 24-18 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

Шунингдек ушбу вазнда даянга кўтарилган яна бир ҳамюртимиз Никита Рафалович дастлабки босқичда мусобақанинг бўлажак ғолиби Антон Котковга 8-9 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!