Мотта 3та ўйинга четлатилди
Ads

ПСЖ клуби ярим ҳимоячиси Тьяго Мотта Франция чемпионатининг 3та ўйинга дисквалификация қилинди. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати хабар бермоқда.

Унга кўра 35 ёшли италиялик футболчи чемпионатнинг "Анже"га (2:1) қарши бўлиб ўтган учрашувида рақиб жамоа футболчиси Ромен Томга нисбатан хавфли ўйин намойиш этгани учун жазога тортилган. Айтиш лозимки, Мотта шу куни ўйиннинг 16-дақиқасидаёқ юқоридаги ҳаракати сабаб ҳакам томонидан майдондан четлатилган эди.

Мотта ўтган тур “Ницца”га қарши ўйинни ўтказиб юборди. Энди у яна 2та баҳсни ўтказиб юборади.