Моуриньо АҚШ турнесига Лукакуни жалб этмади

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” жамоаси расмий сайтида мавсум олдидан АҚШда ташкиллаштириладиган турнеда иштирок этадиган футболчилар номи эълон қилинди.

27 киши мазкур рўйҳатдан ўрин эгаллаган. Хали трансфери расмийлаштирилиб улгурилмаган Ромелу Лукакуни Жозе Моуриньо АҚШга олиб кетмасликка қарор қилди.

Ушбу рўйхатдан қуйидаги футболчилар ўрин олишган: де Хеа, Ромеро, Ж. Перейра, Валенсия, Дармиан, Фосу-Менса, Бейи, Блинд, Джонс, Смоллинг, Нильссон-Линделёф, Туанзебе, Рохо, Шоу, Митчелл, Янг, Кэррик, Феллайни, Эррера, МакТоминай, Погба, Лингард, Мхитарян, Мата, А. Перейра, Марсьяль, Рашфорд.

АҚШдаги турне давомида “қизил иблислар” “Лос-Анжелес Гэлакси”, “Реал Солт-Лейк”, “Манчестер Сити”, “Реал” ва “Барселона” билан ўртоқлик ўйинида майдонга тушади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!