Моуриньо

Хабарингиз бор кеча Руя Витория “Бенфика” бош мураббийлигидан истеъфога чиқарилган эди.

Айни дамда лиссабонликлар президенти Луис Фелипе Вейра жамоага тажрибали мутахассисни олиб келишни мақсад қилган ва бу борада у яқинда МЮдан исеъфога чиқарилган Жозе Моуриньога таклиф билан чиққан.

Record нашри тарқатган хабарга кўра 55 ёшли мутахассис ушбу таклифни рад этган. У ҳозирча ватанига қайтмоқчи эмас.

Маълумот учун, Моуриньо фаолияти давомида “Бенфика”ни бошқарган. У 2000 йил 3,5 ой ушбу жамоада ишлаган.