Моуриньо: Бу футболчи сафимизда узоқроқ қолиши керак!

“Рома” бош мураббийи Жозе Моуриньо клуб раҳбариятини ярим ҳимоячи Брайан Кристанте билан ҳамкорлик шартномасини узайтириш кераклиги ҳақида  огоҳлантирди, деб хабар бермоқда Calciomercato.com сайти.

Италиялик ярим ҳимоячининг амалдаги шартномаси 2024 йилнинг 30 июнигача туўилган. Кристанте Моуриньо келганидан кейин жамоанинг асосий фигураларидан бирига айланди. Брайан ўтган йили дисквалификация ва жароҳат туфайли атиги бешта учрашувни ўтказиб юборди холос.

Таянч зона ва ҳимоя марказида ўйнай оладиган футболчи “Милан” табияланувчиси ҳисобланади. “Рома”га келгунга қадар “Бенфика”, “Палермо”, “Пескара” ва “Аталанта” каби клублар шарафини ҳимоя қилган.   

27 ёшли Кристанте фаолияти давомида клублар миқёсида жами 341 та учрашувда қатнашиб, 35 та гол ва 19 та ассист муаллифи бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!