Моуриньо дарвозабонларидан ажабланмоқда

“Манчестер Юнайтед” клуби бош мураббийи Жозе Моуриньонинг айтишича, Европа лигаси финалида “Аякс”га қарши ўйинда дарвозани Серхио Ромеро қўриқлайди.

“Ромеро ва де Хеа – икки фантастик дарвозабонлардир. Мен бутун фаолиятим давомида икки рақобатчи дарвозабоннинг дўст бўлганини кўрмаган эдим. Дарвозабонлар асосан рақобатлашади. Биз Аргентина ва Испания термалари киперлари ҳақида гапирмоқдамиз ва улар қалин дўст саналишади. Улар бир-бирларини қўллаб-қувватлашади.

Финалда Ромеро ўйнагани маъқул. Давид бу мавсум Европа лигасида икки ўйинда дарвозани қўриқлади ва унга ҳам медаллар берилади. Агарда, ҳеч қандай муаммо юзага келмаса, финалда Ромеро дарвозани қўриқлайди”, - деб португалиялик мутахассиснинг сўзларидан иқтибос келтириб ўтди клуб расмий сайти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!