Моуриньо: Феллайни "Галатасарой"да? Бу ҳақда унутинглар, у менга жуда керак

BEPUL PROPAN

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо жамоанинг бельгиялик ярим ҳимоячиси Маруан Феллайнининг “Галатасарой”га ўтиши борасидаги гап-сўзларга ўз муносабатини билдириб ўтди.

“Галатасарой”да Феллайнини қўлга киритишидан кўра, мени сотиб олиш имконияти кўпроқ. Агар уларга мураббий керак бўлса, унда буни уддалашлари мумкин, аммо Маруан? Яхшиси бу ҳақда унутинглар, у менга жудаям зарур”, - дейди португалиялик мутахассис Sky Sports нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ бир қатор ОАВлар Феллайнининг “Галатасарой”га ўтишга жуда яқин эканлиги ҳақида хабарлар тарқатган эди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию