Моуриньо футболчилар билан алоҳида учрашув ташкил қилмоқда
Ads

“Манчестер Юнайтед” клуби устози Жозе Моуриньо жамоа ўйинчилари билан шахсий учрашувларни ўтказмоқда.

Ромелу Лукаку мен билан учрашган ягона футболчи эмас. Мен бошқа футболчилар билан ҳам учрашиб, ижобий таъсир қилишга ундаяпман. Улар ҳам буни қабул қилишади ва мен улар билан учрашувга келаман. Улар яхшироқ ўйин намойиш қилишни исташади, мен эса ўз тажрибаларим билан ўртоқлашаман. Ўйлайманки, мен учун ҳам, футболчилар учун ҳам ижобий тажриба бўлади, – дейди Моуриньо.