Моуриньо ғалаба қозониш сирини ўрганиб олди
Ads
 
Англия чемпионатининг 19-турида "Манчестер Юнайтед" жамоаси ўз майдонида "Мидлсбро" устидан 2:1 ҳисобида иродали ғалабага эришди.
 
Бу натижа орқали Жозе Моуриньо Англия премьер-лигасида 150 учрашувда ғалаба қозонган олтин бош мураббийга айланди.
 
Португалиялик мутахассисгача бу натижага фақатгина беш нафар мураббий эришган. Уларнинг барчаси Англия премьер-лигасида Жозе Моуриньодан узоқ вақт ишлаганини алоҳида таъкидлаш лозим.
 
 
Дунёнинг энг мураккаб лигасида 150 та учрашувда зафар қучиш Арсен Венгер, Ҳарри Реднапп, Сэм Эллардайс ва "Манчестер Юнайтед"нинг собиқ устозлари Алекс Фергюсон ҳамда Дэвид Мойесга насиб қилган.