Моуриньо ҳимоячи изламоқда

ПСЖ ҳимоячиси Тома Менье қишда «Манчестер Юнайтед»га ўтиши мумкин.

Express хабарига кўра, Дани Алвеснинг парижликлар сафига қўшилиши натижасида, 26 ёшли бельгиялик камроқ ўйин амалиётига эга бўлмоқда ва жамоани тарк этишга қарор қилган.

Унинг трансфер нархи 30 миллион фунт атрофида бўлиши мумкин.

Жорий мавсумда Менье барча мусобақаларда 7 ўйинда майдонга тушиб, 3та гол урган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!