Моуриньо Испания суди билан келишиб олди
Ads

Англиянинг "Манчестер Юнайтед" клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо Испания суди билан ўзаро мунозарага келишга муваффақ бўлди. Бу ҳақда Football Espana нашри хабар тарқатмоқда.

Португалиялик мутахассис 2011-2012 йиллар оралиғида Мадриднинг "Реал" клубини бошқариб юрган вақтида солиқларни тўламаганлиги туфайли жавобгарликка тортилган эди.  

Сўнгги пайтларда мутахассисга қамоқ жазоси хавф солаётган эди. Бироқ Моуриньо ушбу жазодан қутулиб қолиш учун Испания ғазнасига 670 минг евро миқдоридаги жарима пулини тўлаб қўйиши лозим бўлади.