Моуриньо "Лацио" етакчисини олади
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньо ёзги трансферлар мавсумида "Лацио" ҳимоячиси Стефан де Врей ўз таркибига қўшиб олади.
Истеъдодли ҳимояси клуб раҳбариятини янги шартнома тузмаслиги ва ёзда клубдан кетиш нияти борлиги ҳақтда огоҳлантирди. Унинг бу қарори туфайли "Лацио" ишонган ҳимоячисини трансфер қилишга мажбур бўлмоқда. Италия клуби раҳбарияти бу футболчининг трансферини 35 миллион еврога баҳолади. "Манчестер Юнайтед" эса Стефан де Врей учун бу суммани тўлашга рози бўлди.
24 ёшли ҳимоячи жорий мавсумда саккизта учрашувда майдонга тушиб, битта гол урди.
Фикрлар