
Моуриньо: “Ливерпуль”га қарши ўйин биз учун жуда муҳим
“МЮ” клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо “Ливерпуль”га қарши АПЛ 21-тур ўйинида мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши муҳим эканлигини айтиб ўтди. Ўйин 15 январь куни Тошкент вақти билан 21:00да бошланади.
– Бу биз учун жуда муҳим баҳс. Мухлислар майдонда биз билан бирга ўйнайди. Агар яхши ўйнамасак, мухлислар ҳам шунга яраша ҳаракат қилишади. Аммо ишқибозларимиз бошқаларга ўхшамайди. Улар бизни қўллаб-қувватлаб, олдинга бошлайди. Бундай ўйинларни барча – ўйинчилар, мураббийлар, мухлислар яхши кўради. Келинг, якшанба кунги ўйинда кўришамиз, – дейди Моуриньо.
Эслатиб ўтамиз, “МЮ” Лига кубоги ярим финал илк учрашувида “Халл Сити”ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди.
Комментарии