Моуриньо
Ads
 
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньо ўз шогирдлари билан Европа лигаси бош совринини кўзлаётганини маълум қилди.
 
Бугун манчестерликлар сафарда "Заря"га қарши гуруҳдаги сўнгги учрашувни ўтказади. Ҳозирча, Моуриньо шогирдлари гуруҳ етакчиси "Фенербаҳче"дан бир очкога ортда қолмоқда ва учинчи ўринда турган "Фейеноорд"дан икки очкога ўзиб кетган.
 
- Мақсадимиз Европа лигасининг бош совринини қўлга киритиш, - деди Жозе Моуриньо. - Биз ниятимизни босқичма-босқич амалга оширамиз. Дастлаб плей-оффга чиқиб олишимиз керак.
 
Бугун 23:00 да бошланадиган "Заря" - "Манчестер Юнайтед" учрашуви UzReport TV телеканали орқали намойиш қилинади.