Моуриньо: Менга Смоллингнинг соч турмаги ёқмаяпти

"Крис яхши ўйин кўрсатди. Ҳозир менга фақат унинг соч турмаги ёқмаяпти, аммо мени бу ҳақда гапиришга ҳаққим йўқ. Линделёф сингари яхши ўйнамоқда. Охирги икки ўйинда Феллайни ҳам ҳимояга керак бўлди. Боиси, "Бёрнли" ҳам, "Уотфорд" ҳам иккита ажойиб ҳужумчи билан ҳаракат қилади.

Уларнинг ҳар уччаласи тўпни яхши назорат қилади, узоқ масофага тўпни узата олади, ҳавода ҳам, ерда ҳам ақл билан иш кўришади. Ҳимоячи гол киритса ундан ҳам яхши." Ўйлашимча, бу йигитлар биз учун жуда муҳим , - деди португалиялик мутахассис.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!