Моуриньо: Менинг шогирдларим ёмон сўзлар эшитишга лойиқ эмас
Ads

Бугун Англия Премьер-Лигасида 13-тур ўйинлари даво эттирилди. “Манчестер Юнайтед” ўз майдонида “Брайтон”ни қабул қилди ва 1:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди. Учрашувдан сўнг мезбонлар устози Жозе Моуриньо учрашув борасидаги ўз фикр ва мулоҳазаларини билдириб ўтди.

“Балки, бу бизнинг ушбу мавсумдаги энг қийин ўйинимиз бўлгандир. Икки кун олдин бизда гол киритиш учун яхши имкониятлар бўлга, бироқ улардан фойдалана олмаган эдик. Бугун эса бунинг уддасидан чиқдик. Рақиб жамоа футболчилари ва ўз шогирдларимни табриклайман. Улар яхши ўйнай олишмади. Бироқ ўзларининг бор кучларини сарф этишди ва улар ёмон сўзлар эшитишга лойиқ эмас.. Менимча, шогирдларим бугунги ғалабага лойиқ эди”, – деб айтиб ўтди португалиялик мутахассис.