Моуриньо Месси ва Неймарга қарши ўйнаш қийин эканини тан олди

 

“Манчестер Юнайтед” жамоаси бош мураббийи Жозе Моуриньо “Барселона”га қарши (0:1) ўйиндан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Ўйин давомида муҳит яхши бўлди. Мавсумолди учрашувларда бу жуда муҳим. Мухлислар энг яхши футболчиларни майдонда кўришни истайди. Якуний ҳисоб – 1:0, бироқ ҳисоб бошқача бўлиши ҳам мумкин эди, чунки ҳар икки томон кўплаб вазиятлар яратди.

Ҳимоядаги ўйинимиз менга ёқмади, бироқ ҳозирча бу энг муҳими эмас. “Барселона”да Месси ва Неймар, Пике, Иньеста бор, “Реал”да – Роналду, Бэйл, Бензема. Бундай футболчилари бор жамоаларга ўйнаш доимо қийин.

Бундай жамоаларга қарши фақат тактика ёрдамида ғалаба қозониш мумкин. Футболда бунинг иложиси бор, аммо улар тўп билан муомала қилиши – ҳақиқий фантастика”, – деди португалиялик мутахассис.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!