Моуриньо "МЮ" - “Арсенал” учрашувидаги бош ҳакамдан мамнун

“Манчестер Юнайтед” клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо “Арсенал”га (1:1) қарши кечган учрашув бош ҳаками Андре Марринердан мамнун. Португалиялик мутахассис бош ҳакамнинг баҳсли вазиятларда чиқарган қарорларидан адолатли деб баҳолаган.

Менга Марринернинг ўйин олдида айтга гаплари ёқди. Улар жуда соддалик билан: “Мен учрашувнинг энг яхши ўйинчиси ва кўзга кўринишни истамайман. Шунчаки ёрдам бермоқчиман”, деган эди. У бу борада ҳақ эди. У юлдуз бўлишни хоҳламади. Марринер – яхши инсон ва адолатли ҳакам. У жамоам фойдасига хато қилмади, буни мақсад ҳам қилмаган. У қўлидан келган барча ишни амалга оширди, – дейди Моуриньо Manchester Evening News нашрига.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!