Моуриньо
Ads
 
Жозе Моуриньо "Манчестер Юнайтед" ҳужумини кучайтириш учун "Торино" тўпурари Андреа Белоттини олиб келишга ҳаракат қилмоқда. Бу футболчига Арсен Венгер ҳам қизиқмоқда.
 
Аслида "Арсенал" бу футболчига ёзда оғиз солганди ва 30 миллион фунт стерлинг таклиф қилганди. Бироқ, "Торино" бу нархга кўнмаганди. Энди Италия клуби 22 ёшли ҳужумчи билан шартномани янгилади ва йилига 1,3 миллион фунт миқдорида маош берадиган бўлди. Белоттини олмоқчи бўлган жамоалар эса 80 миллион фунт миқдорида трансфер пулидан воз кечиши керак.
 
Жорий мавсумда Белотти Италия чемпионатида 11 учрашувда 10 та гол урди.
 

Минбар

Барча блоглар