Моуриньо: Неймарнинг бошига ҳам Погбанинг куни тушади
Ads

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо “Барселона” ҳужумчиси Неймарнинг 222 млн евро (200 млн фунт) эвазига ПСЖга кўчиб ўтиши бевосита трансфер бозорига таъсир қилишини айтиб ўтди.

“Биз Погба учун 89 млн фунт тўлаганимизда, унинг трансфери арзонга тушганини айтганман. Қимматбаҳо футболчилар муайян даражага эришган, маълум сифатларга эга футболчилардрир. Ўйлайманки, Неймарнинг бошига ҳам Погбанинг куни тушади. Мен Неймар учун тўланадиган 200 млн фунтни қиммат демаган бўлардим. Бироқ, энди 60, 80 ва 100 миллион фунтлик футболчилар кўпаяди”, - дейди португалиялик мутахассис The Telegraph нашри берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, ПСЖ эртага Неймарни ўз футболчиси сифатида расман таништириши кутилмоқда.