Моуриньо океан ортида иш бошлаши мумкин
Ads

Аргентинанинг "Бока Хуниорс" клуби куни кеча “Манчестер Юнайтед”дан истеъфога чиқарилган Жозе Моуриньонинг хизматларига қизиқиш билдира бошлади.

Tuttomercatoweb тарқатган хабарга кўра португалиялик мутахассисни океан ортига “Бока” спорт директори Николас Бурдиссо таклиф қилмоқда. Айтиш лозимки, Бурдиссо ўз вақтида “Интер”да айнан Моуриньо қўл остида тўп сурган ва унинг имкониятларини яхши билади. Бундан ташқари Моуриньога “Бока Хуниорс”да “Интер”даги яна бир шогирди Эстебан Камбьяссо ассистентлик қилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Моуриньога шунингдек “Реал” ва “Интер” клубларидан ҳам жиддий қизиқишлар мавжуд.

Қайд этиш керакки, “Бока Хуниорс” раҳбарияти Либертадорес кубоги финалида учралган мағлубиятдан сўнг бош мураббийни истеъфога чиқарган эди.