Моуриньо: Раньерининг ҳаракатлари бизга муаммо келтирди
Ads

"Манчестер Юнайтед" клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо АПЛ доирасида "Фулхэм" устидан қозонилган ғалаба (4:1) ҳақида ўз фикрини билдирди.

- Тан олиш лозим, беллашувнинг биринчи бўлими МЮ учун осон кечди, жамоа агрессив ва куч билан ҳаракат қилди.

Иккинчи бўлимда Раньери амалга оширган иккита ўзгариш бизга муаммолар келтирди, "Юнайтед"нинг баъзи бир футболчилари чарчашди ҳам.

Бизга бундай ғалаба муҳим эди. Охирги бир неча учрашувларда очко йўқотганимиў йўқ, бироқ ғалаба ҳам қозона олмаятгандик, - дея Моуриньонинг сўзларидан иқтибос келтиради BBC нашри.