Моуриньо “Реал”га қарши ўйин олдидан жиддий

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” жамоаси ҳимоячиси Эрик Бертранд Байи УEФА томонидан 3 та ўйинга дисквалификация қилинди.

Ивуралик ҳимоячи 11 май санасида Европа Лигаси ярим финалида “Сельта”га қарши кечган жавоб ўйинининг 11-дақиқасида Йон Гвидеттига ишлатган қўполлиги учун тўғридан-тўғри қизил карточкага лойиқ кўрилган эди.

Дисквалификация туфайли “қизил иблислар” бош мураббийи Байини УEФА Суперкубогида “Реал”га қарши кечадиган ва Европа Чемпионлар Лигаси 1-турида майдонга тушира олмайди.