Моуриньо: Шоу эртага ўйнайди

Англиянинг "Манчестер Юнайтед" клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо ЕЧЛ 6-турида ЦСКАга қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди. Жумладан, португалиялик мутахассис ҳимоячи Люк Шоу бўлажак баҳсда таркибда бўлишини таъкидлаб ўтди.

"У ўйин амалиётига эга бўлиш учун ҳаракат қилмоқда. Эртами, кечми у бунга эга бўлади. Чунки, Шоу бунга муносиб.

Эртага қайдномага киритиладими? Албатта, лекин асосий таркибда тушадими ёки заҳирада қоладими буни аниқ билмайман", - деб айтиб ўтди Моуриньо.

Маълумот учун, ушбу ўйин эртага Тошкент вақти билан соат 00.45 да старт олади.