Моуриньо Скоулзнинг танқидларига қай тариқа жавоб берди?
Ads

"Манчестер Юнайтед" клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо жамоанинг собиқ футболчиси Пол Скоулз томонидан ўзига нисбатан билдирилган танқидларга жавоб қайтарди.

“Скоулз нима ҳақда гапирганини билишим шарт эмас. Тўғриси, бу мени қизиқтирмайди. Бизда сўз эркинлиги бор ва биз эркин мамлакатда яшаяпмиз. Шу боис ҳар бир инсон нима истаса шуни гапириши мумкин”, - дейди португалиялик мутахассис.