Моуриньо: Умид қиламанки, допинг-офицерлари футболчиларга Суперкубокдаги ғалабани нишонлашга халал бермайди

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” жамоаси бош мураббийи Жозе Моуриньо бугун бўлиб ўтадиган УEФА Суперкубоги учун баҳсдан сўнг допинг-офицерлари ғолиб жамоа футболчиларига ғалабани нишонлаш учун халал бермасликка умид қилишини айтиб ўтди.

“Мен умид қиламанки, ғолиб қайси жамоа бўлишидан қат`ий назар , допинг-офицерлари футболчиларни текширувдан ўтказишни ўйин тугаши билан қимайди. Уларга ғалабани нишонлаш имконини беришади”, – деб айтиб ўтди португалиялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, Европа лигаси финалида “Аякс” мағлуб этилганидан сўнг, допинг-офицерлари МЮ футболчиси Фил Жонсдан допинг наъмунасини олишни сўраган, футболчи эса уларни ҳақорат қилгани учун УEФА томонидан 3 та ўйинга четлатилган эди.