Моуриньо ва Гвардиола Мессини тинч қўйишсин

"Барселона" бош мураббийи Луис Энрике Манчестернинг икки клубини бошқараётган таниқли мураббийлар - Жозе Моуриньо ва Хосеп Гвардиола каталонияликларнинг етакчи футболчиси Лионель Месси фаолиятини қаерда давом эттиришига оид фикрларига эътибор бермаслигини айтди.
 
- Моуриньо ва Гвардиоланинг Месси ҳақидаги гаплари менга қизиқ эмас, - деди Луис Энрике. - Мессининг бу ерда қолиш-қолмаслигини футболчи клуб билан ҳал қилади ва лозим топган вақт бу ҳақида расмий хабар тарқатади.
 
Аввалроқ, Месси "Барселона" билан шартномани узайтирмаётгани боис "Манчестер Юнайтед" ва "Манчестер Сити" бу футболчини ўз таркибига қўшиб олиш ниятидалигини билдирган эди.
 
SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!