Моуриньо “Валенсия” билан дуранг адолатли натижа эканини айтди
Ads

“Манчестер Юнайтед” жамоаси бош мураббийи Жозе Моуриньо “Валенсия”га қарши (0:0) “Олд Траффорд”да кечган ЕЧЛ 2-тур ўйинидан кейин ўз фикрларини билдирди.

“Омадсиз кеча бўлди, керакли натижага эриша олмадик. Мағлубият бизни қийин аҳволга солиб қўйиши мумкинлигини билардик. Ғалаба қозониш учун бир нечта имкониятларга эга эдик. Аммо дурангни адолатли натижа деб қабул қиламан.

Ушбу натижани яхши ёки ёмон деб айтиб бўлмайди. Ўйлашимча, 4-турдан кейин “Валенсия”да 7 очко бўалди. Чунки улар “Янг Бойз”ни икки марта мағлуб этишга ҳаракат қилади. Биз эса “Ювентус”га қарши кетма-кет иккита ўйин ўтказамиз. Бизнинг гуруҳ жуда қийин”, – деди Моуриньо.