Моуриньо

Лондоннинг "Вест Хэм" клуби форварди Марко Арнаутович "Манчестер Юнайтед"нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди. Бу ҳақда Mirror нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра 29 ёшли австриялик футболчининг хизматларига шахсан МЮ бош мураббийи Жозе Моуриньо жиддий қизиқиш билдира бошлаган. Таъкидлаш керакки, португалиялик мутахассис "Интер"ни бошқарган пайтда Арнаутович ҳам айнан унинг қўл остида “нерадзуррилар” қўл остида тўп сурган.

Маълумотларга қараганда МЮ Арнаутовичнинг трансфери учун 56 млн евро тўлашга тайёр.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар