Моуриньо: Видеотакрорлар бўлганида, асосий вақтда ҳисоб дуранг бўларди

Бундан бироз олдин Македониянинг Скопе шаҳридаги “Филипп II” стадионида “Реал” хамда “Манчестер Юнайтед” жамоалари ўртасида УEФА Суперкубоги учун бўлиб ўтган учрашув ўз ниҳоясига етди.

Унда “қироллик клуби” 2:1 ҳисобида Жозе Моуриньо бошқарувидаги “қизил иблислар”дан устун келди.

МЮ устози Жозе Моуриньо баҳсдан сўнг учрашув борасидаги фикрларини билдириб ўтди.

“Биз 1:2 ҳисобида мағлуб бўлдик. Фарқ битта гол ва улардан бири офсйддан киритилди. Видеотакрорлар тизими бўлганида, ҳисоб 1:1 бўлар эди.

Роналду майдонга тушгач, ҳакам унга нисбатан ўзгача муносабатда бўлди.

У жарима зарбасини тепишни истаганида, ҳакам хуштагини чалиб турди”, – деб айтиб ўтди португалиялик мутахассис.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!