Моуриньо Хитойга бормоқчи эмас

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” жамоаси бош мураббийи Жозе Моуриньо клуб раҳбариятига келгуси мавсумда Хитойда мавсум олди тайёргарлигини ўтказмасликни сўради.

“Клуб янаги мавсум Узоқ Шарқда мавсумга тайёргарлик кўрмоқчи. Жозе шундай бўлган тақдирда, хурсанд бўлмайди ва бу борада клуб раҳбарияти билан гаплошмоқчи.

Тўғри, у ерда МЮнинг мухлислари кўп ва молиявий томонлама яхши жой. Лекин Жозе АҚШга боришни истайди”, – деб айтиб ўтди португалиялик мутахассис.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!