Моуриньонинг фаолиятида "янги саҳифа" очилди

Хабарингиз бор кеча "Манчестер Юнайтед" клуби  УЕФА Чемпионлар лигаси гуруҳ босқич 2-турида ўз майдонида "Валенсия"ни қабул қилди ва 0:0 ҳисобида нурсиз дурангга имзо чекди.

Opta нашри тарқатган хабарга кўра манкуанликлар устози Жозе Моуриньо шу тариқа мураббийлик фаолиятида илк бор кетма-кет 4та уй учрашувида ғалаба қозона олмади.

Эслатиб ўтамиз, манкуанликлар бунгача "Олд Траффорд"да Англия лига кубогида "Дерби"га (2:2, 7:8 пен.) ва премьер-лига доирасида "Тоттенхэм"га (0:3) имкониятни бой бериб қўйишган эди. Шунингдек АПЛ доирасида "Вулверхэмптон"ни (1:1) ҳам енга олишмаганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!