Моуринью фаолиятида 2-марта кетма-кет 2та финалда мағлуб бўлди
Ads

Хабарингиз бор кеча «Манчестер Юнайтед» Англия кубоги финалида «Челси»га (0:1) имкониятни бой бериб қўйди.

Gracenote тарқатган хабарга кўра манкуанликлар устози Жозе Моуринью  шу тариқа фаолиятида иккинчи марта кетма-кет  2та финалда мағлубиятга учради. Эслатиб ўтиш лозимки МЮ мавсум бошида УЕФА Суперкубогида “Реал”га (1:2) имкониятни бой бериб қўйган эди.

Моуриньюда бундай ҳолат дастлаб 2003/04 йилги мавсумда “Порту” билан юз берган. Ўшанда унинг жамоаси дастлаб УЕФА Суперкубогида “Милан”га (0:1) имкониятни бой бергач, мавсум сўнггида Португалия кубоги финалида “Бенфика”га (1:2) ҳам ютқазиб қўйган.