Моуринью: Мхитарянни сотиб олаётганимизда унинг иқтидорли эканлигини билганмиз

“Манчестер Юнайтед” клуби бош мураббийи Жозе Моуринью кеча бўлиб ўтган Европа лигаси гуруҳ босқичининг “Заря”га қарши (0:2) сўнгги тур учрашувидан сўнг, шогирди Генрих Мхитарян ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

“У ҳам жисмоний, ҳам тактик томонламама юракдан ҳаракат қилди. Биз Мхитарянни сотиб олаётганимизда, унинг иқтидорли эканлигини билганмиз. У ҳозир премьер-лигада ҳам, Европа лигасида ҳам ажойиб ўйинлар намойиш қилмоқда. У бугун киритган голидан завқланди ва мен бундан ҳурсандман”, - дейди Моуриньо клуб расмий сайтига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, кеча Мхитарян “Заря”га қарши ўйинда дастлабки голга муаллифлик қилган эди.