Моуринью қишда МЮнинг 3 нафар футболчини трансферга қўймоқчи
Ads

"Манчестер Юнайтед" клуби бош мураббийи Жозе Моуринью яқинлашиб келаётган қишки трансферлар чоғида жамоанинг ҳимоя чизиғи вакилларининг айримлари билан ҳайрлашмоқчи.

The Telegraph нашрининг ёзишича португалиялик мутахассис Люк Шоу, Дэйли Блинд ва Маттео Дармиан каби ҳимоячиларни сотишга тайёр. Боиси, юқорида номлари тилга олинган ҳар уччала футболчининг ҳаракатлари Моуриньони қониқтирмаяпти.

Уларнинг ўрнига эса МЮ раҳбарияти жамоа сафида узоқ йиллар фаолият олиб борадиган футболчиларни жалб этишмоқчи.