Муай тай устаси Мансур Толипов Малайзияда жанг қилади

Жорий йилнинг 21 сентябр куни Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида “AXIATA” аренасида профессионал муай тай бўйича “Asia Fighting Championship” мусобақаси бўлиб ўтади.

Мазкур жанг кечасида жами 11 та профессионал тўқнашув ўтказилиши режалаштирилган. Шулардан бирида ҳамюртимиз Мансур Толипов ҳам иштирок этади. 75 кг вазн тоифасида бўлиб ўтадиган қарама-қаршиликда ҳамюртимиз хитойлик Луи Тианжун билан куч синашади.

Минбар

Барча блоглар