Муай тайчиларимиз Бишкекда 6 медални қўлга киритди

Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида муай тай бўйича мамлакат очиқ чемпионати бўлиб ўтди. Эътиборлиси, унда Ўзбекистон муай тай федерациясидан 7 нафар спортчимиз қатнашиб, медалларни қўлга киритди.

Ёшлар ўртасидаги беллашувлар Абдураҳмон Бахтиёров (24 кг) олтин, Абдуғаффор Умаров (+44кг) ва Самандар Комилов (48 кг) бронза медаллари билан тақдирланди.

Ўсмирлар ўртасидаги қарама-қаршиликларда Темур Низомитдинов (63,5 кг) биринчи ўрин билан тақдирланди.

Шунингдек, катталар ўртасидаги жангларда Мироншоҳ Убайдуллаев (57 кг) ва Шахриёр Жўраев (63,5 кг) шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди.