Муборак Рамазон ойидаги Pepsi Суперлига ўйинлари бошланиш вақтлари

Келаси ҳафтада муборак Рамазон ойи бошланади. Шундан келиб чиқиб, Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда Профессионал футбол лигаси раҳбарияти футбол учрашувлари вақтини мухлислар талабидан келиб чиқиб, қайта кўриб чиқиши ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.

Жумладан, Ўзбекистон футбол ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов бу борада қуйидаги фикрларни билдириб ўтганди: “Мухлисларни футбол майдонларига қайтариш учун изланишдан тўхтамаймиз. Улар учун яратиб бериладиган ҳар қандай шароит биринчи навбатда ўзимизни ҳам хурсанд. Бунда биринчи галда ифторлик вақтини ҳисобга олиш керак. Яъни, футбол учрашувлари шундай вақтга қўйиладики, таймларнинг тугаши оғиз очиш вақтига йўл очиб беради. Ислом динига эътиқод қилувчи футбол мухлисларимиз ифторлик қилиш ҳамда ўз фарзларини адо этиш имкониятига эга бўлишади”.

Ана шундан келиб чиққан ҳолда, муборак Рамазон ойида бўлиб ўтадиган Суперлига баҳслари қуйидаги вақтларга белгиланди. Бу ҳақда ЎФА расмий сайти хабар бермоқда. 

Суперлига 12-тур

22 май
Соат 18:49 “Қўқон-1912” – “Бухоро” (Жонли эфир)
Соат 18:56 “Локомотив” – “Қизилқум”

13-тур
25 май
Соат 18:49 “Нефтчи” – “Сўғдиёна” 
Соат 18:59 “Пахтакор” – “Бунёдкор” (Жонли эфир)
Соат 19:20 “Бухоро” – “Насаф”

26 май
Соат 18:50 “Навбаҳор” - АГМК (Жонли эфир)
Соат 19:00 “Металлург” – “Локомотив” 
Соат 18:53 “Қўқон-1912” - “Қизилқум”

Кўриб турганингиздек, ўйинлар вақти шундай тузилганки, биринчи бўлим тугаганини билдирувчи ҳакамнинг ҳуштагидан кейин мухлислар ифторлик қилишлари ва фарзларни адо қилишлари мумкин. Бу вазиятда турли ҳудудларда қуёш ботиши ҳар хил вақтга тўғри келиши, шундан келиб чиққан ҳолда, оғиз очиш вақтлари ҳам бир-биридан фарқ қилиши инобатга олинган.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!