Муҳаммад Салаҳнинг “Олтин тўп”ни қўлга киритиш имкониятлари ҳақида айтилди

 

“Ливерпуль” клуби ва Австралия терма жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси Гарри Кьюэлл мерсисайдликларнинг ҳужумчиси Муҳаммад Салаҳнинг “Олтин тўп” мукофотини қўлга киритиш имкониятлари ҳақида гапирди.

“Салаҳ феноменал мавсумни ўтказмоқда. Одамлар уни мавсумнинг энг яхши футболчиси бўлиши мумкинлигини айтмоқда. Менимча у бундан кўпига эриша олади.

Агар у ЖЧда бир нечта гол уриб, ҳозирги ўйинини Россияда ҳам намойиш эта олса, неча у “Олтин тўп”ни юта олмаслиги керак? Менимча Муҳаммад юқоридагиларни бажара олса, бош совринга эришади”, – деди Кьюэлл.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!