Муҳаммадкарим Хуррамов: "Иккита беллашувда ғалаба қозонгач, уёғига очилиб кетаман"

Дзюдо бўйича давом этаётган жаҳон чемпионати доирасида 25 сентябрь куни эркаклар вазни 100 килограммгача бўлган полвонлар беллашувларда иштирок этишади. Ушбу вазн тоифасида юртимиз шарафини икки вакилимиз Шерали Жўраев ҳамда Муҳаммадкарим Хуррамов ҳимоя қилишади. Биз ушбу вакилларимиз билан ҳам боғланиб, уларнинг мусобақадан олдинги фикрлари билан ўртоқлашдик. Бу борада Муҳаммадкарим Хуррамов шундай дейди: 

"Мусобақага тайёргарлик яхши бўлди. Энди буни амалда кўрсатиш пайти келди холос. Қуръа ёмон эмас. Иккита беллашувда ғалаба қозонгач, уёғига очилиб кетаман. Асосийси татамига мослашиб олиш.  

Маълумот учун, ушбу вакилимиз биринчи даврада сенегаллик Байе Диавара билан баҳс олиб боради. Агар ушбу рақиб тўсиғидан ўта олса, кейинги босқичда Янги Зеландия вакили Жэйсон Костер ҳамда канадалик Кайл Рейес жуфтлиги ғолибига қарши татамига чиқади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!