Муҳим ўйинларда ўйнама, Марсело! (Эркин Ғайбуллаев блоги)
Ads

“Жирона”га қарши ўйиндан олдин ҳам бразилиялик ҳимоячи бир неча бор “қовун тушириб қўйди.” “Реал” ўтган август ойида Монтиливида бўлиб ўтган ўйинда рақибнинг Марселони қанотидан уюштирган ҳар бир ҳужумидан зарар кўрди.

Ўшанда Хулен Лопетеги шогирдлари танаффусга чиқишдан олдин мувозанатни тиклаб олганди. Аммо иккинчи бўлимда ишлар яна чигаллашиб кетди ва Лопетеги Марселони захирага олди ва Варанни туширди.

Марсело бир соат ўйнаб захирага олинганидан албатта жаҳли чиқди ва ўйиндан кейин “унинг қарорини ҳурмат қиламан, аммо буни тушунмадим” – дея интервью берди.

Бразилиялик футболчи ўшанда ҳам ҳозир ҳам ҳақ эмас. Лопетегининг кетганига эса анча бўлди ва у чап қанотда эмас, бошқа кўплаб хатоларга йўл қўйди ва истеъфога чиқарилди.

Испания термасининг собиқ мураббийи “Барса”дан учралган йирик 5-1 ҳисобидаги мағлубиятдан кейин ўз вазифасидан озод этилди. Аммо ўша ўйинда ҳам Марсело йўл қўйган хатолар жамоадошларига қимматга тушганди.

“Таркибнинг саккиз нафар футболчиси “Олтин тўп”га номзод бўлган бир пайтда мувозанатнинг йўқотилиши яхши эмаслигини” айтган мураббийнинг гапларини ўшандан уч ойдан ортиқ ўтган давр қанчалар ҳақли эканини кўрсатиб қўйди.

Марсело ва Иско ҳам ўша саккизта футболчидан бири. Айблов тўғри бўлган экан. Бразилиялик ҳимоячи сўнгги уч йил давомида УЕФА томонидан дунёнинг энг яхши чап қанот ҳимоячиси деб топилди. Аммо айни вақтда бундай эмас. 30 ёшли ҳимоячи ортиқча вазнга ва рухан ўзини тетик ҳис қилмаяпти.

Ла Лига ва ЕЧЛда таркибдан тушиб қола бошлаган Марсело Қирол Кубогининг ярим финал илк учрашувида “Барса”га қарши ўйинни асосий таркибда бошлади ва яна бир марта жамоасининг энг ожиз нуқтасига айланди.

Унинг қаноти рақиб томонидан нишонга олинди ва кутилмаган ўзгариш Малком уни анча қийнаб қўйди. Малком гол урган паллада чап қанот ҳимоячиси уни кутиб олиши керак бўлган нуқтага эндигина етиб келганди.

Ҳужумга тез-тез қўшиладиган ва ҳимояни унутиб қўядиган футболчи учун бу қўпол хато. Айниқса унинг тажрибаси юқорилигини инобатга олсак. Ўтган якшанба куни “Жирона”дан учралган мағлубиятда ҳам унинг айби бор эди.

Статистика ҳам унга қарши ишламоқда. У билан сўнгги тўққиз чемпионат ўйинини бошлаган “Реал” атиги бир учрашувда ғалаба қозонган. Шу ҳам декабрь ойида “Райо Вальекано устидан минимал 1-0 ҳисобидаги ғалаба.

Ҳужумда эса тўғри у рақибларни ўққа тутмоқда. Ўша ўйинда ҳам жарима майдончасидан ташқарида бир неча бор ўз омадини синаб кўрди. Аммо шуни унутмаслик керакки, у авваламбор ҳимоячи.

Ўйиндан кейин “Жирона” бош мураббийи Эусебио Сакристандан Марселонинг спорт формасидан фойда кўрилганлиги сўралди.

У эса анча хушмуомалалик билан жавоб қайтарди: “Мен Марселога ўхшаган футболчиларни жуда хурмат қиламан.” Аслида ҳар қандай мураббий унинг ўрнида бўлганида ҳам айнан Марсеони нишонга олган бўларди.

“Эл Классико”дан кейинги матбуот анжуманида Соларидан шогирдининг спорт формаси ҳақида сўралди: “У бизнинг вице-сардоримиз ва 100 % эътиборини клубга қаратган. У бошқа нарса ҳақида ўйламаяпти. Биз ҳаммадан максимал фойдаланиш устида иш олиб боряпмиз.”

Бу ҳолат унга ўринбосар топиш вақти келганини англатар. Камига клуб тарбияланувчиси Серхио Регилон жамоадошидан анча яхшироқ ўйин кўрсатмоқда.

Агарда мадридликлар Ла Лигада Марсело билан атиги битта ғалабага эришган бўлса, Регилон тушган 8 ўйиннинг барчасида ғалаба қозонган.

Марсело таркибда бўлганида жамоа ҳар 52 дақиқада гол ўтказиб юбормоқда. Регилон билан эса бу кўрсаткич 135 ни ташкил қилмоқда. Солари учун айни вақтда бу мураккаб қарор эмас.

30 ёшли футболчининг статистикаси ишлар жойида эмаслигини кўрсатмоқда. Агарда мадридликлар Қирол Кубоги финалида ютишни, ёки Ла Лига ва ЕЧЛда юқори натижаларга эришишни истаса Марселосиз ўйнагани энг яхши вариант бўлмоқда.