Ўзбекистон ММА оламида биринчи бўлиб, жаҳоннинг энг машҳур промоушени бўлган UFCда фаолиятини бошлаган Маҳмуд Мурадов томонидан "Muradov_professional_Liga" промоушенига асос солинганди. Ушбу лиганинг дастлабкиси Тошкент шаҳрида ташкил қилинган.

Иккинчи турнири эса 5 декабрь куни Андижон шаҳрида бўлиб ўтади. Навбатдаги жанг кечасининг марказий тўқнашувида ҳам аввалгиси каби юртимизнинг энг кўзга кўринган ММА вакили Шоҳасан Мирзаматов октагонга кўтарилади.

Шунингдек, бир қатор қизиқарли жанглар ўрин олган. Юртимизнинг салоҳиятли спортчилари билан бир қаторда хориждан юқори классга эга бўлган, жангчилар таклиф қилиниши кўзда тутилган.Тез орада жанг кечасининг тўлиқ файт-кардини ҳам эътиборингизга ҳавола этамиз.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию