Мурильо
Ads

Хабарингиз бор "Барселона" кеча “Валенсия” ҳимоячиси Жейсон Мурильони мавсум якунига қадар ижарага олган эди. Колумбиялик футболчи каталонияликлар сафига ўтгач ўз фикрини билдириб ўтди.

“Барселона”га ўтганимдан жудаям хурсандман. Энди мен барчага бу ерга тасодифан келиб қолмаганимни исботлашим учун ўз устимга кўпроқ ишлашим керак.

"Лас Пальмас" сафида "Камп Ноу"га келганимда бир кун келиб албатта "Барселона"да ўйнашимни айтгандим. Мана бу воқеа ҳам содир бўлди.

Ўзим ҳақимда шуларни айтишим мумкинки, мен майдонда тезкор, ақлли ва тажовузкорман”, - дейди Мурильо.