Муроджон Аҳмадалиев аргентиналик боксчига қарши жанг қилади
Ads

Рио Олимпиадаси совриндори, жаҳон чемпионати финалчиси, Осиё чемпиони Муроджон Аҳмадалиев профессионал рингдаги учинчи жангини 14 июль куни ўтказади.

Аҳмадалиев ўша куни аргентиналик Луис Фернандо Молинага қарши рингга кўтарилади. Маълумот учун, Молина бунгача профессионал рингда 12та жанг ўтказган. Шу жангларнинг 7тасида у рақибларини мағлуб этган (2тасида нокаут эвазига). Тўртта жангда эса имкониятни бой берган. Битта жангда дуранг қайд этган.

Муроджон эса проф боксда икки маротаба жанг ўтказиб, уларнинг иккаласида ҳам рақибларини нокаут эвазига мағлубиятга учратган.