Муроджон Аҳмадалиев ҳам рақибини нокаутга учратди
Ads

Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ва “Uzbek Tigers” жамоаси собиқ аъзоси Муроджон Ахмадалиев профессионал рингдаги фаолиятини бошлаб олди.

2016 йилги Олимпия ўйинлари совриндори бўлган боксчимиз профессионал боксдаги илк жангини Нью-Йоркда (АҚШ) аргентиналик Давид Пазга қарши ўтказди. Бу боксчи мазкур жангга қадар 9 марта рингга кўтирилиб, 4 ғалаба, 4 мағлубият ва 1 дуранг қайд этган.

“Kings Theater” аренасида ташкил этилган жангда ҳамюртимиз рақибини техник нокаутга учратди ва муддатидан аввал ғалабани қўлга киритди.