Мусаевнинг жамоаси ўзига келмоқда

Бугун Японияда мамлакат Лига кубоги ўйинлари давом эттирилди. Ҳамюртимиз Фозил Мусаев фаолият олиб борадиган “Жубило” Ивата” клуби бу тур сафарда “Консадоле Саппоро”га қарши баҳс олиб борди.

Мазкур ўйинда меҳмонлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ҳамюртимиз бугунги беллашувни асосий таркибда бошлади ва тўлиқ 90 дақиқа ўйнади.

Қайд этиш жоиз, “Жубило Ивата” мавсумни мағлубиятлар билан бошлаган бўлсада, жамоа ўзига келиб олди ва сўнгги икки беллашувни ўз фойдасига ҳал этишга эришди.

Япония Лига кубоги. 2-тур

“Консадоле Саппоро” – “Жубило Ивата” 0:1

Гол: Мацуура (58).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!