Мусаевнинг жамоаси сўнгги дақиқаларда ирода кўрсатди
Ads

Бугун Япония J лигасида 30-тур ўйинлари бўлиб ўтмоқда. Ҳамюртимиз Фозил Мусаев тўп сурадиган “Жубило Ивата” клуби бу турда “Албирекс Нигата” жамоасини қабул қилди.

Мазкур баҳсда ОЧЛ йўлланмаси учун курашаётган "Жубило Ивата" сал бўлмаса турнир жадвалида сўнгги ўринда кетаётган жамоага мағлуб бўлиши мумкин эди.

Бироқ учрашувга ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда киритилган гол эвазига иваталиклар 1 очкога эга бўлишди.

Мусаев ўйинни асосий таркибда бошлади ва 64-дақиқада захирага олинди.

Япония J лигаси. 30-тур

“Жубило Ивата” – “Албирекс Нигата” 2:2.