
Мусаевнинг Япониядаги илк мавсуми қандай ўтди?
Олдин хабар бериб ўтганимиздек, бугун Япония J лигасига якун ясалади. Ҳамюртимиз Фозил Мусаев тўп сурадиган “Жубило Ивата” клуби ўз майдонида “Кашима Антлерс” билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади ва мавсумни 6-ўринда якунлади.
Хўш, ҳамюртимиз мавсумни қандай ўтказди? Фозил Япония чемпионатидаги 34 ўйинда 31 бор майдонга тушди. У бу ўйинларда 4 бор гол киритди ва яна шунча бор ҳакамлар томонидан огоҳлантирилди. Бундан ташқари Мусаев бир бор майдондан четлатилди ҳам. Эътиборлиси, у ўйнаган 31 ўйиннинг 21 тасида 90 дақиқа тўп сурган.
Қайд этиш жоиз, “Жубило Ивата”нинг фақатгина 4 футболчиси мавсум давомида Мусаевдан кўп ўйин амалиётига эга бўлди.
Маълумот учун, Мусаевнинг япон клуби билан яна бир мавсумлик шартномаси бор.
Фикрлар